06:00 / 05.01.2024
166

"Динамо"нинг ганалик янги легионери машғулотларга қўшилди

"Динамо"нинг ганалик янги легионери машғулотларга қўшилди

«Динамо» жамоаси Эммануэл Ягр билан шартнома имзолагани ҳақида эълон қилган эдик.

Ганалик 25 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда Қирғизистоннинг «Абдиш-Ота» клуби сафида мамлакат чемпиони бўлди ва эркин агент сифатида «Динамо»га қўшилди. Ягр «Динамо»нинг Тошкентдаги машғулотларида иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Ягр ОФК кубогида ҳам «Абдиш-Ота»да муваффақиятли иштирок этиб, 6 ўйинда 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди ҳамда 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. У 2022 йил Қирғизистон чемпионатида энг яхши тўпурар бўлган – 23 ўйинда 14та гол. 2023 йилда эса 11 гол билан 2-ўринда бўлди.

"Динамо" матбуот хизмати.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Динамо"нинг ганалик янги легионери машғулотларга қўшилди