"Насаф" жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда. Яъни, шартномалар узайтирилиши олиб борилмоқда.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, "Насаф" футбол клуби икки тажрибали ярим ҳимоячилар - Суҳроб Нуруллоев ва Жавоҳир Сидиқов билан шартномаларни узайтирди.
Ҳар иккала футболчи жамоамиз билан мавсум охиригача бирга бўлишади.
"Янги мавсумдаги ҳамкорлик жамоамизга кўплаб ютуқлар, мухлисларга олам-олам қувонч олиб келади деган умиддамиз", - дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар