Килиан Мбаппе тўғрисида йиллаб давом этаётган сериал ўз ниҳоясига етиш арафасида. Бу сафар ҳаммаси жиддий ва ҳақиқатга яқинроқ.
"Foot Mercato" нашрининг журналисти Санти Аунанинг сўзларига кўра, бир неча кун олдин ҳужумчи ва мадридликлар оғзаки келишувга эришди. Килиан Испанияга йўл олишга тайёр, лекин бу трансфер қишда эмас, балки ёзда амалга ошади. Сабаби, Мбаппе ПСЖ билан мавсумни ўз ниҳоясига етказиб қўйишни истамоқда. У келаси мавсумни "Реал"да бошлайди.
2022 йилда деярли "қаймоқранглилар" сафига бориб қўшилган, француз сўнгги соатларда фикрини ўзгартириб, Парижда қолганди. Ўшанда у жамоа билан 2+1 кўринишда шартнома имзолаган.
Мбаппе ҳақидаги кейинги хабарлар катта эҳтимол билан унинг "Реал"даги маоши, рақами, позицияси тўғрисида бўлади. Яқиндагина Карло Анчелотти билан битимни янгилаган раҳбарият клубни янги "галактикос"га айлантирмоқда, чунки мадридликлар яна бир катта трансфер устида ишламоқда. Бу Алфонсо Дэвис.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг