Перейра ижтимоий тармоқларда сирли хабар қолдирди

Перейра ижтимоий тармоқларда сирли хабар қолдирди

Ярим оғир вазнда UFC чемпиони Алекс Перейра ижтимоий тармоқларида сирли пост ёзди.

Бразилиялик фақат битта гап ёзган: "Мен қайтаман". У матнга чемпионлик камари туширилган суратни илова қилган. Яқинда Перейра "30+300=3" номли сирли пост қолдирди. Кўпгина мухлислар бу хабарни қуйидагича ҳал қилишди: Алекс қўшимча 30 килограмм вазнга эга бўлади ва оғир вазнга кўтарилиб, 13 апрел куни бўлиб ўтадиган юбилей "UFC 300" мусобақасида қатнашади ва учинчи вазн тоифасида - оғир вазнда чемпионлик камарини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алекс ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар