21:31 / 10.01.2024
322

Россиялик сузувчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Россиялик сузувчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Иля Сибирцев

Россиялик сузувчи Иля Сибирцев 2024 йилдан Ўзбекистон байроғи остида халқаро мусобақаларда иштирок этади.

22 ёшли спортчи Ўзбекистон сузиш федерацияси томонидан 2-18 феврал кунлари Қатарда ўтказиладиган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган спортчилар рўйхатига киритилган.

Қайд қилиш жоиз, 2023 йил ноябр ойида Халқаро сузиш федерацияси (World Aquatics) Сибирцевга Ўзбекистон миллий жамоаси таркибига ўтишга рухсат бермаган эди. Аммо ҳозирги вақтда у World Aquatics веб-сайтида Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган.

Иля Сибирцев Қўшма Штатларда яшайди ва таълим олади. У Россия миллий жамоаси таркибида 2019 йилда ўсмирлар бўйича Европа чемпиони, шунингдек, жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медали совриндори бўлган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россиялик сузувчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади