06:23 / 11.01.2024
657

Уч нафар юлдуз Саудияни тарк этадиган бўляпти

Уч нафар юлдуз Саудияни тарк этадиган бўляпти

Ўтган ёз Европанинг ўнлаб футболчилари Саудия Арабистони профессионал лигасига йўл олган эди.

Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам Криштиану Роналду даражасида ўз жамоасига фойда келтира олмаяпти. Қолаверса, Европа ҳаётига кўникиб қолган ўйинчиларга араб турмуш тарзини сингдириш, об-ҳавога мослашиш қийинчилик туғдиряпти.

Fichajes.net сайтининг маълум қилишича, уч нафар юлдуз – “Ал-Аҳли” ҳужумчиси Роберто Фирмино, “Ал-Иттифоқ” ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон ва “Ал-Иттиҳод” тўпурари Карим Бензема саудияликлар тақдим этаётган шароитдан норози.

Уларга ҳаво ҳароратининг иссиқлиги, намликнинг юқорилиги каби табиий шароитлардан ташқари, майдоннинг сифати билан боғлиқ муаммолар, стадионга келаётган томошабинлар сонининг камлиги ҳам ёқмаяпти.

Ҳар учала футболчининг шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ улар имкон бўлишига Европа клубларига қайтиш пайига тушган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Уч нафар юлдуз Саудияни тарк этадиган бўляпти