“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанднинг трансферини 100 миллион еврога амалга ошириш имкони бор ва бу сумма “Реал” раҳбариятини тўлиқ қониқтиради, деб хабар тарқатди Football Espana нашри.
Манбанинг таъкидлашича, норвегиялик ҳужумчининг ўзида ҳам Мадрид суперклубида ўйнаш иштиёқи жуда баланд.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Англия клублари “Манчестер Сити” юлдузини трансфер қиладиган бўлса, харажатлар 200 миллион евродан ошади.
Бироқ хориж клубларида Холандни 100 миллион еврога трансфер қилиш имкони бор. “Реал” раҳбарияти Килиан Мбаппе трансфери барбод бўлган тақдирда бор эътиборини норвегиялик ҳужумчига қаратиши айтиляпти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар