17:37 / 12.01.2024
149

"Бунёдкор" бир йўла уч нафар легионер билан шартнома имзолади

"Бунёдкор" бир йўла уч нафар легионер билан шартнома имзолади

"Қалдирғоч"лар янги мавсумга жиддий тайёргарлик оли боришмоқда. Тошкент жамоаси бир йўла уч  нафар европалик футболчи билан келишувга эришди ва улар 2024 йилги мавсумни “Бунёдкор” либосида ўтказади. Черногориялик Момчило Расо ва босниялик Самир Желкович ҳимояда тўп сурса, хорватиялик Марин Любич дарвозамизни қўриқлайди. Ҳар учала легионер билан ҳам бир йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Маълумот учун:

МОМЧИЛО РАСО

Туғилган санаси: 06.02.1997

Фуқаролиги: Черногория

Бўйи: 186 см. Вазни: 73 кг

Амплуаси: ҳимоячи 

Сўнгги жамоаси: “Балзан” (Малта)

Черногория ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасида тўп сурган

САМИР ЖЕЛКОВИЧ

Туғилган санаси: 04.09.1997

Фуқаролиги: Босния ва Герцеговина

Бўйи: 184 см

Ампуласи: ҳимоячи

Сўнгги жамоаси: “Сараево” (Босния ва Герцеговина)

МАРИН ЛЮБИЧ

Туғилган санаси: 18.10.1997

Фуқаролиги: Хорватия

Бўйи: 188 см. Вазни: 79 кг

Амплуаси: дарвозабон

Сўнгги жамоаси: “Лаҳти” (Финландия)


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор" бир йўла уч нафар легионер билан шартнома имзолади