11:25 / 14.01.2024
306

Осиё кубоги-2023. Сурияга қарши ўйинда дуранг ўйнаган Ўзбекистон 3 очко йўқотди, рақиб 3 очколи бўлди

Осиё кубоги-2023. Сурияга қарши ўйинда дуранг ўйнаган Ўзбекистон 3 очко йўқотди, рақиб 3 очколи бўлди

Сречко Катанец шогирдлари ФИФА рейтингидаги ўрнини сақлаб турибди. Осиё кубоги-2023 гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Сурия учрашувида ҳисоб очилмади ва икки жамоа бир очкодан қўлга киритди.

Бироқ ФИФА рейтингида ҳам жамоалар тенг очко бўлишмади. Мазкур учрашувда икки очко йўқотган Ўзбекистон кечаги ўйиндан сўнг ФИФА рейтингида 3.46 очкодан маҳрум бўлди. Бир очко қўлга киритган Сурия эса худди шунча очкога эга чиқди. Бунинг сабаби, Ўзбекистон МТЖ ФИФА рейтингида Сурияда юқорироқда жойлашганди.

Шунга қарамай, иккала терма жамоа ҳам ФИФА рейтингидаги ўрнини сақлаб турибди. Ўзбекистон 68, Сурия эса 91-поғонада жойлашган.

"Оқ бўрилар" 2-турда Ҳиндистонга қарши учрашув ўтказади. Сречко Катанец шогирдлари мазкур ўйинда ғалаба қозона олмаса, ФИФА рейтингида яна очколардан айрилади. Жумладан, дуранг 4.98, мағлубият эса 22.48 очкодан жудо бўлишга олиб келиши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги-2023. Сурияга қарши ўйинда дуранг ўйнаган Ўзбекистон 3 очко йўқотди, рақиб 3 очколи бўлди