Сурия терма жамоаси ва ЦСКА клуби дарвозабони Максим Сарраф Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Ўзбекистон билан учрашувдан сўнг (0:0) Championat.asia сайтига ўз фикрларини билдирди.
- Максим, бугунги ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Биз ҳам, Ўзбекистон ҳам яхши ўйин кўрсатди. Иккинчи таймда Аббос Файзуллаевни майдонда кўриб хурсанд бўлдим. У ўзини яхши тарафлама кўрсатди, хавфли вазиятлар яратди. Ўйин сифатли кўринди.
- Ўзбекистон терма жамоаси ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ўзбекистоннинг ўйинларини ўрганиб чиққандик. Тайёргарлик жараёнидаги режаларни амалга оширдик. Ҳаммаси биз кутгандек бўлди.
- Қандай қилиб Сурия терма жамоаси аъзосига айлангансиз?
- Менинг отам Суриядан. Шу муносабат билан яқин вақтдан бери Сурия шарафини ҳимоя қилиб келяпман.
- Аббос Файзуллаев билан дўстмисиз?
- Ҳа, ЦСКАда бирга ўйнаймиз. Йўлларимиз кўп марта кесишган. Гуруҳимизни муҳокама қилиб, бу бўйича суҳбат қургандик. Дуранг ўйнаганимиздан хурсандмиз. Кейинги ўйинларда Ўзбекистонга омад!
Маълумот учун, Сарраф ЦСКА тарбияланувчиси бўлиб, ушбу жамоада Аббос Файзуллаев билан бирга ҳаракат қилади. Шунингдек, бу посбон Ўзбекистон мезбонлик қилган U-20 Осиё Кубогида Сурия дарвозасини қўриқлаган эди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг