Англиянинг Лондон шаҳрида 15 январь, душанба куни The Best совринини топшириш маросими бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан 00:30 та старт олади.
ФИФА талқинига кўра, энг яхши футболчи совринини олиш учун Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”, Норвегия терма жамоаси), Килиан Мбаппе (“ПСЖ”, Франция терма жамоаси) ва Лионель Месси (“Интер Майами”, Аргентина терма жамоаси) кураш олиб боради.
Энг яхши мураббий совринига Пеп Гвардиола (“Манчестер Сити”), Симоне Инзаги (“Интер”) ва Лучано Спаллетти (“Наполи” / Италия терма жамоаси) каби мутахассислар номзоди қўйилган.
Энг яхши дарвозабон соврини учун якуний учликка Эдерсон (“Манчестер Сити”, Бразилия терма жамоаси), Тибо Куртуа (“Реал”, Бельгия терма жамоаси), Яссин Буну (“Ал-Ҳилол”, Марокаш терма жамоаси) кирди.
Энг яхши аёл футболчи соврини учун Айтана Бонмати (“Барселона”, Испания терма жамоаси), Линда Кайседо (“Реал”, Колумбия терма жамоаси) ва Женнифер Эрмосо (“Пачука”, Испания терма жамоаси) кураш олиб боради.
Пушкаш номидаги энг яхши голга Хулио Энсисо (“Брайтон”), Нуну Мигел Сантуш (“Спортинг”) ва Гильерме Мадруга (“Ботафого”) каби футболчиларнинг номзоди қўйилган.