Ҳужумчи Осиё Кубоги иштирокчилари орасида терма жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.
Ҳиндистон терма жамоаси ҳужумчиси Сунил Четри Австралияга қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашар экан, бор эътиборни Ўзбекистон билан беллашувга қаратишини таъкидлади.
"Осиёнинг энг яхши жамоаларига қарши курашиш осон эмас. Биз бундай даражадаги жамоалар билан ўйин ўтказишга ўрганмаганмиз, чунки доимий равишда бундай даражадаги жамоалар билан учрашавермаймиз. Шу боис, улардан нима кутишни билмаймиз. Эндиликда хатоларни ўрганиб, уларни тузатиш устида ишлаймиз.
Ўзбекистон Австралия сингари жамоа эмас, бироқ кучли рақиб саналади. Демак, бу ўйин ҳам биз учун катта қийинчилик остида ўтади", – деди 39 ёшли футболчи.
Маълумот учун, Сунил Четри терма жамоа либосида 93 та гол урган ҳолда турнир иштирокичлари орасида терма жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган Ҳиндистон – Ўзбекистон учрашуви 18 январь куни Тошкент вақти билан 19:30 да старт олади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг