"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью ўз лавозимидан озод этилди. Раҳбарият тажрибали мураббий билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган. Маълумотларга қараганда, бунга қониқарсиз натижалар ва мураббийнинг ОАВдаги чиқишлари сабаб бўлган.
Аввалроқ, 60 ёшли мутахассис "Рома"ни тарк этмоқчилиги, бунга у ўзини Рим жамоасига олиб келинишига сабабчи бўлган клубнинг собиқ спорт директори Тьягу Пинтунинг кетиши сабаб бўлгани айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2021 йилнинг май ойида Рим клуби бошқарувини қўлга олганди. Ўтган давр мобайнида клуб Жозе билан Конференциялар Лигасида зафар қучди ва Европа Лигаси вице-чемпионига айланди.
"Биз Жозега "Рома"га келган кунидан буён қилган меҳнатлари, ғалабага бўлган интилиши ва ғайрати учун клубдаги барчанинг номидан миннатдорчилик билдирмоқчимиз.
Унинг "Рома"даги даври ажойиб хотиралар билан ёдга олинади. Бироқ клуб манфаатлари йўлида ўзгаришларга қўл уриш вақти келганди, деб ҳисоблаймиз.
Биз Жозе ва унинг ёрдамчиларига келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз", — дейди Дэн ва Райан Фридкин.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг