
Узоқ йиллар мобайнида Қатар футбол ассоциацияси президенти сифатида фаолият юритган, ҳозирда мамлакатнинг Спорт ва ёшлар вазири Шайх Ҳамад бин Халифа бин Аҳмад Ал-Тани Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси билан учрашди.

Сўнгги йилларда юртимизда футболни ривожлантириш борасидаги ҳаракатларни юқори баҳолаб, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳаларига тўхталиб ўтди. Ўзбекистон U-17, U-20 ва U-23 терма жамоаларининг қитъа ва халқаро майдондаги натижаларини эътироф этди. Миллий терма жамоамизнинг Осиё кубогидаги ўйинларига омад тилади.



Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 