07:39 / 19.01.2024
192

Жалолиддин Машарипов: "Иккинчи бўлимдаёқ Австралияга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордик"

Жалолиддин Машарипов: "Иккинчи бўлимдаёқ Австралияга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордик"

Осиё кубогининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Ҳиндистон учрашувидан кейин терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун яхши ўйин бўлди. Биринчи ўйинда ҳаяжон кузатилганди. Ҳатто Ҳиндистонга қарши ўйиндан аввал ҳам бироз ваҳима кузатилди. Йигитлар хотиржамликни йўқотгани йўқ. Илк турда ғалаба қозона олмаганимиз учун мухлислар танқид ҳам қилишди. Австралияга қарши учрашувда ҳам ишқибозларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бизда ички муҳит аъло даражада. Ўйиндан ўйинга яхшиланиб бораверамиз.

Ўйин темпини пасайтиришни мураббий сўрамади, лекин ўйиндан келиб чиқиб, шундай қилдик. Иккинчи бўлимдаёқ Австралияга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордик.

Плеф-оффдаги бўлғуси рақиблар тўғрисида ўйлаб кўряпмиз. Мухлисларга биз билан бўлишини сўраб қоламан. Биз сизлар учун ўйнаймиз. Худо хоҳласа, кубок билан ортга қайтамиз", — деди Машарипов.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жалолиддин Машарипов: "Иккинчи бўлимдаёқ Австралияга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордик"