"Насаф" Туркия йиғинлари доирасида тўртинчи учрашувини ўтказди. Унда рақиб сифатида Воронежнинг "Факель" жамоаси майдонга тушди.
Баҳсда россияликлар ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Ислом Кенжабоев ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмасдан Марко Станоевич жаримадан гол уриб, қаршиликларга ғалаба келтирди.
"Насаф" - "Факель" (Россия) 2:1
Голлар: Сергей Бризгалов (17), Ислом Кенжабоев (75), Марко Станоевич (79).
"Насаф" - Зафар Сафоев, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Зафар Ҳакимов, Акмал Мозговой, Жавоҳир Сиддиқов, Жаба Жигаури, Ислом Кенжабоев, Муродбек Раҳматов, Нодирбек Мукаров, Аслидин Турсунпўлатов.
Захирадан тушганлар: Марко Станоевич, Шаҳзод Акрамов, Виктор Да Силва, Аслиддин Турсунпўлатов, Бекжон Жўрабоев.
"Факель" - Гудиев, Мастерной, Бризгалов, Божин, Калинин, Альшин, Мендель, Якимов, Магаль, Моцпан, Аппаев.
Захирадан тушганлар: Беленов, Черов, Сенхажи, Суслов, Поярков, Квеквескири, Селе, Багателия, Ковалёв, Багамаев, Максимов.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг