date
views 389

Криштиану Роналду: "39 ёшдаман ва Холанддек ёш шерлардан ўзиб кетдим"

Криштиану Роналду: "39 ёшдаман ва Холанддек ёш шерлардан ўзиб кетдим"

Криштиану Роналду танқидлардан куч олишини айтди.

"Бу мен босиб ўтаётган йўлнинг бир қисми. 22 йилдан бери профессионал футболчиман ва танқидлар энг яхши ўйинчи, инсон ва ота бўлишга ёрдам беради.

Одамлар менга шубҳа билан қарашини яхши кўраман ва уларга аксини исботлайман. Ўтган мавсум қийинчиликлар бўлди, аммо уларга дуч келганимдан хурсандман, чунки улардан куч олдим.

Ўтган йил ажойиб ўтди. Мен йил тўпурари бўлдим. Холанд каби ёш шерлардан ўзиб кетиш қандай эканлигини тасаввур қилиб кўринг.

Бундан фахрланаман. Тез орада 39 га кираман ва ҳали ҳам яхши формадаман", - дейди Криштиану Роналду.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду: "39 ёшдаман ва Холанддек ёш шерлардан ўзиб кетдим"