08:49 / 22.01.2024
701

Роналдунинг европалик шериги саудияликларнинг сири очиб ташлади

Роналдунинг европалик шериги саудияликларнинг сири очиб ташлади

Криштиану Роналду билан бирга “Ан-Наср” шарафини ҳимоя қилаётган Эмерик Лапорт Саудия Арабистони Про-лигаси вакилларининг профессионал даражасини танқид остига олди.

- Европа билан катта фарқ бор. Бу ерда бизга ваъда қилинган шароитларнинг кўпини яратиб беришмади. Очиғи, бу ерга келганлар орасида норози бўлаётганлари кўпчиликни ташкил қилади. Эътирозлар орқали айрим ҳолатлар тузатиляпти. Балки келажакда яхшиланиб қолар.

Саудияликларга уларнинг клубларида Европада кўп нарсаларга эришган ўйинчиларнинг борлиги янгилик ҳимобланади. Улар ҳали бунга мослаша олгани йўқ.

Бу ерда ҳатто кун тартибини ташкил қилишда ҳам камчиликлар бор. Улар бунга енгил қараяпти. Сизнинг талабларингиз уларни ўйлантирмайди ҳам. Улар ўз қоидалари бўйича ўйнайди. Сиз бирор нарса ҳақида келишасиз, лекин бу шартномада кўрсатилган ва тасдиқланган бўлса ҳам, саудияликлар ваъдасида турмаяпти. Улар биз билан жанжаллашяпти. Европада бу каби муаммолар йўқ, - деди Эмерик Лапорт.

Лапорт ўтган ёз “Ан-наср” билан уч йиллик шартнома тузган эди. Осиёга кўчиб ўтганидан бери 22 та учрашувда қатнашиб, битта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг европалик шериги саудияликларнинг сири очиб ташлади