Фото: МОҚ
Сербиянинг Сомбор шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубоги якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг барчаси шоҳсупага кўтарилди.
Мусобақа давомида ўзбекистонлик боксчилар 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди. Яна бир аҳамиятли томони, -50 кг вазн тоифасида жанг қилган Феруза Казакова турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Олтин медал:
-50 кг: Феруза Казакова
-52 кг: Азиза Якубова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-75 кг: Азиза Зокирова
Кумуш медал:
-48 кг: Саидахон Раҳмонова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
Бронза медал:
-54 кг: Мухлиса Хушвақтова
-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева
-70 кг: Хадичабону Абдуллаева
-81 кг: Олтиной Сотимбоева