“Ан-Наср” клуби ва Португалия терма жамоасининг 38 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал фаолиятини қачон тугатиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
- Мен фаолиятимни жорий мавсум охирида якунланишим ёки яна икки-уч йил ўйнашим ҳам мумкин. Тўғриси, аниғини билмайман.
Ҳозир ақлу ҳушим ва танам жойида, мен футболдан баҳра олишни давом эттиряпман. Шундай бўлиб турса ўйнашни давом эттираман.
Қачонки жамоага ёрдам бера олмаётганимни ҳис қилсам, бу ҳолатга масъулият билан ёндашаман.
Айни пайтда майдонга чиққанимда ўзимни яхши ҳис қиляпман ва бундан бахтиёрман. Ҳозир ўзим энг яхши кўрган иш билан машғулман, - деди Криштиану Роналду.
Роналду 5 февраль куни 39 ёшни қарши олади. Унинг саудияликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади. Жорий мавсумда Криштиану 25 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 24 та гол ва 11 та ассист расмийлаштирди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг