Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган Тожикистон - Ливан баҳси бўлиб ўтди. Унда қўшниларимиз 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, Жради ўйиннинг 47-дақиқасида ҳисобни очган бўлса, Умарбоев 80-дақиқада мувозанатни тиклади. 90+2-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Нуриддин Ҳамроқулов Тожикистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, қўшниларимиз Осиё кубогида плей-офф йўлланмасига эга чиқди.
Тожикистон — Ливан 2:1
Голлар: Парвиз Умарбоев (81), Нуриддин Ҳамроқулов (90+2) — Бассел Жради (48).
Тожикистон: Ятимов, Сафаров, Ханонов, Жўрабоев, Назаров (Давлатмир, 90), Паншанбе, Умарбаев, Шукуров (Муҳаммаджон, 72), Жалилов (Хайлоев, 88), Мабатшоев (Ҳамроқулов, 72), Соиров (Самиев, 72).
Ливан: Матар, Ал Зеин, Хамис, Ал Зейн, Мелки, Нассар (Лахуд, 82), Жради (Битар, 82), Сроур, Тнеш (Хайдар, 82), Маатук (Шур, 58), Бугиэль (Эл Хельве, 67).
Огоҳлантириш: Жўрабоев (27), Матар (77), Ал Зеин (90), Паншанбе (90), Хайлоев (90).
Четлатиш: Ал Зейн (56).
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг