“Насаф” клуби бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттираётган ўқув-машғулот йиғини доирасидаги бешинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу сафар “Аждарлар” Венгриянинг “Сегед” жамоаси спарринг-рақиб вазифасини бажарди.
“Насаф” жамоасининг бошланғич таркиби: Зафар Сафоев, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Шахзод Акрамов, Мурод Раҳматов, Марко Станоевич, Жамбули Жигаури, Акмал Мозговой, Жавоҳир Сидиқов, Ислом Кенжабоев, Виктор Да Силва.
Захирада майдонга тушганлар: Тимур Чогадзе, Нодир Мукаров, Бекжон Жўрабоев, Аслиддин Турсунпўлатов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Зафар Ҳакимов, Дониёр Нарзуллаев, Жавоҳир Отамуротов, Адҳам Мусулмонов.
Бу гал “Насаф” имкониятни бой бериб қўйди. Венгрияликлар голларини охирги 10 дақиқада киритишди. Маркварт Давид 81-дақиқада пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Зуигебер Акос 86-дақиқада ҳисобни 2:0 га оширди. Биринчи бўлимда эса “Насаф” дарвозабони Зафар Сафоев пенальтини бартараф этди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг