18:38 / 23.01.2024
225

Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Австралия билан дуранг ўйнади

Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Австралия билан дуранг ўйнади

Футбол бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган ўйинлар 23 январь, сешанба куни бўлиб ўтди.

B гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушди. Кескин курашларга бой ўтган биринчи бўлимнинг охирида австралияликлар гол урди. Мартин Бойл пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон ҳам фаолликни оширди. 60-дақиқада Умарбек Эшмуродов Машариповнинг узатмасидан сўнг дарвозани ишғол қилди. Бироқ, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этиб, голни инобатга олмади. 78-дақиқада Азизбек Турғунбоев боши билан дарвозани ишғол қилиб, мувозанатни тиклади.

Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва ўйин дуранг натижа билан якунланди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Сурия Ҳиндистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона гол Омад Харбин ҳисобига ёзилди.

Шу тариқа Ўзбекистон B гуруҳида 5 очко билан 2-ўриндан жой олди. Австралия эса 7 очко билан 1-ўринни эгаллади. Сурия эса 4 очко билан 3-поғонани банд этди.


Осиё Кубоги

3-тур баҳслари

Австралия — Ўзбекистон 1:1

Голлар: 1:0 – 45+1 Бойл (пенальти), 1:1 – 78 Турғунбоев.

Австралия: Райан, Аткинсон, Суттар, Роулз, Бехич, Ирвайн, Макгри (Форнароли, 83), Баккус (Ўнил, 84), Бос, Бойл (Меткалф, 72), Енги.

Ўзбекистон: Юсупов, Эшмуродов, Ашурматов, Абдуллоев, Сайфиев, Эркинов (Тургунбоев, 63), Ўрунов (Машарипов, 46), Ҳамробеков, Шукуров, Абдираҳматов, Файзуллаев (Сергеев, 63; Искандеров, 84).

Огоҳлантиришлар: Эшмуродов (25), Ҳамробеков (45), Шукуров (45), Суттар (50), Макгри (70).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Австралия билан дуранг ўйнади