
“Барселона” дарвозабони Клаудио Браво фаолиятини Англия чемпионатида давом эттирадиган бўлиб турибди.
Чили терма жамоаси ва “Барселона”нинг асосий голкипери “Манчестер Сити” билан келишувга эришганлиги тўғрисида маълумотлар берилмоқда. Томонлар деярли келишувга эришган. Яқин кунларда шартнома расман маълум қилинади.
Браво “МС”нинг асосий дарвозабони бўлиши кутилмоқда. Инглиз клуби посбони Жо Харт эса яқин орада “Эвертон”га ўтиши тахмин қилинмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар