22:06 / 25.01.2024
288

Ўзбекистон терма жамоасининг нимчорак финалдаги рақиби аниқланди

Ўзбекистон терма жамоасининг нимчорак финалдаги рақиби аниқланди

Осиё кубоги "F" гуруҳи, 3-туридан ўрин олган Саудия Арабистони - Таиланд баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Биринчи бўлимнинг илк дақиқалариёқ Манчини шогирдлари пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Бироқ бу вазиятни Абдулла Радиф голга айлантира олмади.

Жамоалар ўйин давомида 4 бор гол уришди ва буларнинг ҳеч бири иноабатга олинмади. Ҳамма вазиятдан офсайд бор деб топилди.

Шу тариқа гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган Саудия биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олган бўлса, Таиланд 2-ўринни эгаллади ва Ўзбекистон терма жамоасининг рақибига айланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоасининг нимчорак финалдаги рақиби аниқланди