Қаршининг "Насаф" жамоаси айни пайтда Анталияда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
"Аждарлар" таркибини бир қатор маҳоратли футболчилар билан кучайтириш баробарида собиқ футболчиларини ҳам ортга қайтармоқда. Шароф Муҳитдинов жамоа билан бирга машғулотларда қатнашмоқда ва назорат ўйинларида майдонга тушмоқда.
Яна бир маълумот, Бобир Абдихолиқов ҳам "Насаф"га ўтишга яқин турибди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Рўзиқул Бердиев билан боғланди ва бу борада унинг фикрини олди.
- Йиғинда қатнашаётган Шароф Муҳитдинов "Насаф"да қоладими?
- Шароф масаласида шуни айтишим мумкинки, "Насаф"да ўйнаш иштиёқи борлигини маълум қилди ва биз буни мамнуният билан қабул қилдик. Шароф талабларимизни яхши билади. Универсал футболчи, дея оламан. Бир нечта позицияда ўйнай олади. Бундай типдаги футболчилар бизга ҳам зарур. Ўйлайманки, мавсум давомида Шароф биз билан бирга бўлади.
- "Насаф" яна бир собиқ футболчиси Бобир Абдихолиқовни ортга қайтариши мумкинлиги ҳақида хабар чиқди...
- Режамизда. Аниқ бўлгач батафсил маълумот берамиз. Даражамизни юқорига олиб чиқдик. Энди янада юқорига қараб юришни истаймиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”