07:30 / 28.01.2024
166

Шерзод Насруллаев: "Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ"

Шерзод Насруллаев: "Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ"
Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финал Таиландга қарши учрашувга тайёргарлик кўришди давом этмоқда. Терма жамоамизнинг бугунги машғулотида "Насаф" клуби футболчиси Шерзод Насруллаев сайтимизга интервью берди.

- Шерзод яқиндагина жароҳатдан қайтдингиз ва машғулотларга қўшилдингиз. Ўзингизни қандай ҳис этмоқдасиз?
- Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ. Машғулотларга киришдим, аммо майдонга тўша олишим аниқ эмас. Ҳали юз фоиз тайёр эмасман.

- Таиландга қарши тайёргарлик қандай кечмоқда?
- Рақибни ўрганяпмиз. Кайфиятимиз яхши. Ҳаммаси яхши режамиз бўйича кетмоқда.

- Қанот ҳимоячилари чизиғида катта йўқотишлар бўлди ва танқидлар бўлди. Жароҳат сабабли майдонга туша олмаган учрашувларда сизнинг ўрнингизни ёш футболчи Зафармурод Абдираҳматов эгаллади. Қанот ҳимоячилари, яъни сизнинг позициянгиздаги футболчиларнинг Осиё кубогида намойиш этаётган ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Қанот ҳимоячилари яхши ўйнашмоқда. Зафармурод яхши ўйин намойиш этди. Фарруҳ ака Сайфиев ҳам анча тажрибали футболчи. Қанот ҳимоячилари стабил ва яхши ўйнашмоқда дея оламан.

- Таиланд терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Уларнинг даражасига қандай баҳо берасиз?
- Аввалари Таиланд футболини кучсиз деб ўйлардим. Бироқ ҳозир улар катта ўсишга эришибди. Саудия Арабистонига қарши кечган учрашувни томоша қилдим ва улар жуда яхши ўйин намойиш этишди.

- "Насаф"нинг Чемпионлар лигасидаги сўнги учрашувини Доҳада ўтказган эди ва сиз учрашувдан кейин Доҳада қолгандингиз. Ўша вақти сиз "Ал-Садд" ва Қатар жамоалари билан музокара олиб боряпсиз деган хабарлар тарқалган эди. Шу гаплар қанчалик рост?
- Ҳа, мен Доҳада қолгандим, лекин Қатар клублари билан музокара олиб бориш учун эмас. Мен Доҳада оилам билан таътилда эдим. "Ал-Садд"нинг қизиқиши бўлгани рост, аммо музокара олиб борилмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шерзод Насруллаев: "Жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганим йўқ"