«Барселона» бош мураббийи Хави жорий мавсум унинг учун клубдаги сўнггиси бўлишини маълум қилди. Бу ҳақида мураббийнинг ўзи Ла Лиганинг 22-туридан ўрин олган “Вильярреал”га қарши баҳсдан сўнг (3:5) эълон қилди.
“30 июнь куни “Барселона” мураббийлигидан кетаётганимни маълум қилмоқчиман. Бу қарорни президент билан биргаликда қабул қилдик. Менимча, барчасини ўзгартириш лозим. Бунинг барчаси футболчиларнинг фойдасига.
Президент, Деку, футболчилар ҳақида ўйладим. Улар ўзгаришларга лойиқ. “Барса” учун муаммо эмас, ечим бўлмоқчиман. Июнь ойига қадар шундай бўлиб қолишга умид қиламан.
10 очко ортда қолаётган бўлсак ҳам Ла Лига учун курашамиз. Тўғри қарор қабул қилаётганимни биламан. Клуб ҳаммадан устун”, — дейди Хави.
Маълумот учун, «Барса» 2020 йилдан кейин илк марта бир ўйинда ўз дарвозасидан 5та тўп олиб чиқди. Клуб 44 очко билан 3-ўринда бормоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”