12:43 / 28.01.2024
188

“Андижон” бош мураббийи Жанубий Корея U-23 термасига қарши ўйиндан сўнг нима деди?

“Андижон” бош мураббийи Жанубий Корея U-23 термасига қарши ўйиндан сўнг нима деди?
“Андижон”нинг Жанубий Корея U-23 терма жамоасига (0:0) қарши ўйиндан сўнг жамоамиз устози Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Икки хил босқичда тайёргарлик кўраётган жамоалар эканлиги кўринди. Рақиб жамоа биздан анча кучли. Улар тезкор ва харакатчан. Бизда ҳали бундай ўйин бўлмаган. Шундай бўлса ҳам ҳужумлар уюштирдик, бироқ тўп дарвозага кирмади. Бир-иккита шундай вазиятлардан сўнг бизни “ёпди”.

Биз энди бошладик. Улар эса анча юқори босқичга чиқиб боришибди. Жисмоний ҳолатимиз билинтирди, ҳеч нимага улгурмадик. Ўйинда улардан сабоқ олдик. Хурсанд қилгани, бу бизнинг биринчи ўйинимиз. Эндигина тайёргарликларни бошладик, ҳали вақтимиз бор, ишлаш учун. Ўз характеримизни кўрсатишда давом этамиз.

Биз яққол вазиятларни кам яратдик, лекин рақиб 2-3 та яхши вазият ярата олди. Гол ўтказиб юбормаганимиз мени хурсанд қилди. Ҳимоядан туриб ўйнадик, ҳа, гол урса бўладиган битта вазиятимиз бўлди. Ҳозир бир нима дейиш қийин, ишлашда давом этамиз. Асосийси, йигитлар хоҳиш ва иродаларини кўрсатишди ва берилган вазифаларини бажаришди
”, - дейди Александр Андреевич.

“Андижон” матбуот хизмати.[right][/right]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Андижон” бош мураббийи Жанубий Корея U-23 термасига қарши ўйиндан сўнг нима деди?