Ўзбекистон терма жамоанинг Осиё Кубогидаги навбатдаги баҳсига ҳакамлар тайинланди. Қатар яшил майдонларида давом этаётган Осиё Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Таиланд ўйинини малайзиялик Муҳаммад Назми бин Насаруддин бош ҳакам сифатида бошқаради.
Унга ҳамюртлари Муҳаммад Заирул ҳамда Ариф Шамил ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф ишлайди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками вазифасини Омар Муҳаммад Аҳмад (БАА) бажарса, АВАР сифатида саудиялик Холид Солиҳ Алтураис ишлаши кўзда тутилган.
Маълумот учун, Назми Насаруддин жорий мавсум жами 8 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3 та турида ўзбек клублари иштирокидаги баҳсларда ҳакамлик қилган. У турнирнинг 2-турида “Навбаҳор” – “Мумбаи Сити” (Ҳиндистон), 4-турида “Аҳал” (Туркманистон) – “Пахтакор” ҳамда 6-тур доирасидаги “Мумбаи Сити” (Ҳиндистон) – “Навбаҳор” учрашувларини бошқарган. Ушбу баҳслар давомида у чўнтагидан жами 32 марта сариқ карточка, 4 бор қизил карточка чиқарган ва 3 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.
Осиё Кубоги-2023 1/8 финал
30.01.2024 | 16:30 (Ўзбекистон вақти)
ЎЗБEКИСТОН – ТАИЛАНД
“Ал-Жануб” стадиони, Ал-Вукаир шаҳри
Бош ҳакам: Назми Насаруддин (Малайзия)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Заирул, Ариф Шамил (иккаласи Малайзия)
Захира ҳаками: Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф (Уммон)
VAR: Омар Муҳаммад Аҳмад (БАА)
AVAR: Холид Солиҳ Алтураис (Саудия Арабистони) “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”