183
Осиё Кубоги. Тожикистон кейинги босқичда, пенальтилар сериясида БАА устидан ғалаба қозонди!
Футбол бўйича Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Тожикистон — БАА учрашуви 28 январь, якшанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Тожикистон футболчиси Ваҳад Ҳанонов ҳисобни очди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлим ҳам деярли тенг курашлар остида кечди. Ўйин охирига келиб эса БАА ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Халифа ал-Ҳаммади учрашув қўшимча бўлимларда ҳам давом этишини таъминлади.
Қўшимча бўлимларда эса дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.
Пенальтилар сериясида Тожикистон 5:3 ҳисобида зафар қучиб, дебют мусобақасидаёқ чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Тожикистон кейинги босқичда Ироқ—Иордания жуфтлигига қарши майдонга тушади.
Осиё Кубоги
1/8 финал босқичи
28 январь, якшанба
Тожикистон — БАА 1:1 (5:3)
Голлар: 1:0 – 30 Ҳанонов, 1:1 – 90 ал-Ҳаммади.
Пенальтилар серияси: 5:3
Тожикистон: Ятимов, Сафаров, Ҳанонов, Журабаев, Назаров, Умарбаев (Давлатмир, 85), Панжшонбе, Шукуров, Жалилов (Ҳамрокулов, 72), Самиев (Соиров, 72), Мабацҳоев (Муҳаммаджон, 85).
БАА: Эсса, Ҳашеми (Идрис, 46), ал-Ҳаммади, Абделазиз, Рамадaн (Салмин, 16; Салеҳ, 61), Надер (Рашид, 73), ал-Зааби (Салмин, 90), Султан (Ибрагим, 61), Фабио Лима, Каё, ал-Гассани.
Огоҳлантиришлар: ал-Гассани (69), ал-Зааби (84), Ҳамрокулов (116).
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”