“Андижон”нинг албаниялик тўпурар легионери Рубин Хебай ўтган мавсум давомида нималарга қодирлигини намойиш этди ва қисқа фурсат ичида ўзидан илиқ таассурот қолдира олди. Мухлислар меҳрини қозонди.
Ўтган вақт мобайнида албаниялик ҳужумчига қизиқишлар бўлди. Аммо футболчи “Андижон” билан икки йиллик шартнома имзолагани боис унинг яна бир йили амалда эди. Хебайга жиддий қизиқиш билдирган клублар орасида Саудия Арабистонининг “Ал Оруба” жамоаси ҳам бўлиб, мазкур клуб жиддий таклиф билан чиқди. Натижада жамоамиз билан олиб борилган музокаралардан сўнг “Андижон” Хебайни “Ал Оруба” клубига трансфер қилишга розилик билдирди. Албатта, “Андижон” Рубинни сотиш ниятида эмасди. Бироқ Хебайнинг хоҳиш ва истагидан келиб чиққан ҳолда мазкур трансфер амалга оширилди.
Маълумот учун, “Ал Оруба” Саудия Арабистони биринчи дивизионида иштирок этмоқда. Айни пайтда жамоа турнир жадвалида 31 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.
Рубин бугун Саудия Арабистонига жўнаб кетади ва клубида тиббий кўрикдан ўтганидан кейин шартнома имзолайди.
Хебай ўтган мавсумда жамоамиздаги дебют йилида 27 ўйинда иштирок этиб, майдонда 2138 дақиқани ўтказди. Рақиблар дарвозасига 14 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди. Бу орқали у “Андижон”нинг энг яхши тўпурарига айланди. Суперлигада эса тўпурарлар орасида иккинчи бўлди. Мавсум якунларига кўра, Хебай Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлди ва йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олди.
Биз Хебайга жамоамиздаги меҳнати ва ғалабаларга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз ва унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз, - дея хабар бермоқда, “Андижон” матбуот хизмати. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”