Футбол бўйича Осиё Кубогининг нимчорак финалида Қатар 29 январь, душанба куни Фаластинга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 37-дақиқасида Фаластин футболчиси Одай Даббаг ажойиб рейд билан ҳужум қилиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирида эса Ҳассан ал Ҳайдос мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим бошида эса мусобақа мезбонлари пенальти ишлаб олди. Акрам Афиф ушбу пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Қатар 2:1 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқичга йўл олди. Шу тариқа Қатар чорак финалда Ўзбекистон — Таиланд жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.
Осиё Кубоги-2023. Нимчорак финал
ҚАТАР - ФАЛАСТИН 2:1
Голлар: Ал Ҳайдос 45, Афиф 49 (пен.) - Даббаҳ 37.
Қатар: 22. Мешал Баршам, 2. Педро Корреа, 12. Лукас Мендес, 15. Бассам Хушам Ал Рави (25. Аҳмад Ал Ганехи 46), 16. Буалем Хухи (5. Тариқ Салмон 46), 24. Жассим Жобир Абдусаллам (8. Али Асад 89), 4. Муҳаммад Ваад Ал Баяти, 10. Ҳасан Ал Ҳайдос (6. Абдул Азиз Ҳатим 59), 20. Аҳмад Фатҳи Абдулла, 11. Акрам Афиф, 19. Алмоез Али.
Захира: 1. Саад Ал Шиб, 3. Ал Маҳди Али Муҳтор, 7. Аҳмад Алаадин, 9. Юсуф Абдурисаг, 13. Ҳолид Мазиид, 18. Султон Ал Бурайк, 21. Салаҳ Закария, 23. Мустафо Тариқ Машал.
Фаластин: 22. Рами Ҳамада, 5. Муҳаммад Солиҳ, 12. Камило Салдана, 15. Микаел Терманини, 18. Аҳмед Манажнеҳ, 6. Одай Харуб (3. Муҳаммад Рашид 75), 9. Тамир Сейям (21. Ислам Батран 58), 10. Маҳмуд Абу Варда, 11. Одай Даббаҳ, 20. Зеид Қунбар (13. Шеҳаб Қумбор 83).
Захира: 1. Амр Каддура, 2. Муҳаммад Ҳалил, 4. Ёссир Ҳамад, 8. Алаеддин Ҳасан, 14. Самир Зубаида, 16. Наим Абдуакер, 17. Муса Фарави, 19. Маҳмуд Вади, 25. Самер Жонди.
Огоҳлантиришлар: Сейям 14, Солиҳ 48, Манажнеҳ 85. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”