Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Ироқ ва Иордания ўртасидаги фантастик баҳсдан сўнг, иорданияликлар бош мураббийи Ҳусайн Аммута матбуот анжуманида қатнашди.
- Жаноб мураббий, тарихий ғалаба ҳақидаги фикрингиз қандай?
- Ўйиндан олдин ўта қийин бўлишини айтгандим. Ироқ ҳам кейинги босқичга чиқишга муносиб эди. Биз ҳам яхши ўйин кўрсатдик ва кейинги босқичга йўл олдик. Ўзимизга бўлган ишонч натижада катта ўрин тутди.
- Иордания терма жамоасини табриклайман. Саволим мураббийга. Бугунги ўйиннинг сўнгида ўйинчиларни қандай руҳлантирдингиз? Сирли рецептингиз қандай?
- Ишонч. Бу жуда муҳим. Биз ўйинда ғалаба қозонишимизга ишондик. Қарши ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилдик. Биринчи гол урдик. Тўғри, иккита тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг қийин бўлди. Ўзимизга бўлган ишонч супер камбэкни амалга оширишимизга сабаб бўлди. Қўшимча вақтда шунчаки фантастик ҳаракат қилдик. Кучли менталитетимиз Ироқ ҳимоясини парчалаб юборди.
- Жаноб мураббий, ўйин давомида фақатгина битта ўзгаришга амалга оширдингиз. У ҳам тўқсонинчи дақиқада. Бундай қарорга келишингизга нима сабаб бўлди?
- Асосий таркиб ўйинчилари бутун учрашув давомида яхши ҳаракат қилишди. Ҳар беш дақиқада вазиятлар ярата олдик. Ўзгаришга ҳожат қолмади. Ҳа, баъзида янги ўйинчиларни тушириш ёрдам беради. Бироқ, бу сафар биз тўғри иш қилганимиз маълум бўлди.
- Бугунги ўйиндан кейин Иордания терма жамоасининг руҳияти қанчалик кучли экани маълум бўлди. Чорак финалда сиз мусобақанинг бошқа бир сенсацион жамоаси саналадиган Тожикистонга қарши ўйнайсиз. Бу учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Биз ўз режамизга тўлиқ ишонгандик. Айнан шу нарса бизга ёрдам берди. Ҳар доим ўсишга эришишимизга бирдамлигимиз сабаб бўлмоқда. Ўз ўйинчиларимга 100% ишонаман. Тожикистон терма жамоаси замонавий футбол ўйнамоқда. Улар билан ўйин жуда қийин бўлади. Плей-офф босқичидаги исталган жамоа кучли. Ҳар доим рақибни ҳурмат қиламиз.
- Жаноб мураббий, сиз Иордания халқига бахт улашдингиз. Шаҳзода Али ҳам ўйинни стадиондан кузатиб борди. Бугунги ғалабадан сўнг барча иорданияликларга айтар сўзингиз борми?
- Барчангизга раҳмат. Бу ҳақиқий шараф. Мухлислар ва бошқа инсонлардан бу каби илиқ мақтовларни эшитиш шунчаки ажойиб. Шаҳзода Али ҳар доим бизни қўллаб-қувватладилар, машғулотларимизга ташриф буюрдилар. Бу биз учун шараф, албатта. Мухлисларимизни табриклайман. Ўз мамлакатимиз байроғини баландроқ кўтариш учун Осиё кубогида қатнашмоқдамиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”