17:23 / 05.03.2015
4 613

Криштиану Роналду CR7 бренди остида кундалик оёқ кийимларини чиқара бошлади

Криштиану Роналду CR7 бренди остида кундалик оёқ кийимларини чиқара бошлади
Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Криштиану Роналду Portugal Footwear компанияси билан ҳамкорликда CR7 Footwear бренди остида ўзининг илк кундалик оёқ кийимлар коллекциясини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Роналдунинг оёқ кийим маҳсулотлари йўплами эркаклар ва ўғил болалар учун кроссовкалар, мокасинлар ва туфлиларни ўз ичига олади. У luxury, premium ва basic гуруҳларига ажратилган бўлиб, бир жуфти нархи 99 евродан 549 еврогача бўлади.

«Оёқларим − менинг иш воситамдир. Шунинг учун ҳам мен энг яхши оёқ кийимларини танлайман ва ушбу имкониятни бошқалар билан бўлишишни истайман», − деди Роналду.

Манба: www.daryo.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду CR7 бренди остида кундалик оёқ кийимларини чиқара бошлади