Қатарда ўтказилаётган Осиё кубоги 1/8 босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Таиланд термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг таиландликлар бош мураббийи Масатада Иши матбуот анжуманида иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Ўйин ҳақидаги қисқача фикрингиз қандай?
- Таиланд мусобақани тарк этди. Биз стадионга келган барча мухлисларга раҳмат айтамиз. Натижадан мамнун эмасмиз, аммо ишлашда давом этишимиз керак.
- Ҳозирги жамоа ўйинчилари кейинги мусобақаларда қандай ҳаракат қилишади? Осиё кубогидан кейинги режалар қандай?
- Бу ўйинда кўп хатоларга йўл қўйдик. Шулар устида таҳлил қилишимиз керак. Осиё кубогидан кейин ўйинчилар ўз миллий чемпионатларига қайтишади. Миллий чемпионатларда уларнинг қандай ҳаракат қилишларини кузатамиз.
- Олдинги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоасини яхши ўргандим деб айтгандингиз. Бугунги учрашувдан кейин Ўзбекистон термасининг кучли ва кучсиз томонлари нимада эканини айта оласизми?
- Ўйин давомида биз ҳар хил ҳолатларни кўрдик. Ўзбекистоннинг ўйинини таҳлил қилганда кўп нарсани кўришимиз мумкин. Уларнинг камчилиги ҳақида гапира олмайман. Аммо рақиб ҳимояда жуда кучли ўйин кўрсатгани ва кичик зоналарда зўр ҳаракат қилишганини таъкидлаган бўлардим. Ўзбекистон кичик паслар билан яхши ўйнаши ва ўйинчиларнинг техникаси жуда кучли эканини қўшимча қилиш керак.
- Жаҳон чемпионати саралашидаги омадсиз иштирокдан сўнг терма бошқарувига келдингиз ва қисқа муддат ичида яхши жамоа шакллантирдингиз. Саудия Арабистонига қарши дуранг қайд этилди, Ўзбекистон билан ҳам ёмон ўйнамадингиз. Осиё кубогидаги бу иштирок ЖЧ саралашида сизга ишонч берадими?
- Ўзгаришларга келсак, ўйинчилар билан кўп иш олиб борилди. Кейинги режаларга келсак, Осиё кубогидан кейин футболчилар ўз клубларига қайтишади. Жаҳон чемпионати саралаши ўйинларига яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қиламиз.
- Индонезия ва Таиланд плей-офф босқичига йўл олишди. Бироқ, Индонезия Австралияга 0:4 ҳисобида ютқазди. Таиланд эса Ўзбекистон билан деярли тенг ўйнади. Таиландни минтақанинг энг кучли жамоаси дея оласизми?
- Биз бу икки жамоани таққослай олмаймиз. Биз ўзимизга эътибор қаратишимиз керак. Ҳозир айнан шу нарса муҳимроқ. Таиланд ёки Индонезия ўртасида ким кучлироқлигини айтиш қийин. Биз ўз ўйин услубимизга эътибор қаратишимиз керак. Бошқа жамоаларга қарашимиз шарт эмас.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”