23:30 / 30.01.2024
236

Диёр Холматов: "Чиройли пас, чиройли дебют бари Худодан"


Диёр Холматов: "Чиройли пас, чиройли дебют бари Худодан"
Ўзбекистон терма жамоасида дебют ўйинини ўтказган Диёр Холматов Таиландга қарши кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Чиройли дебют, чиройли пас Худодан. Муҳими ўйинда ютиб олдик. Энди бор эътиборимиз Қатарга қаратилади. Асосийси тикланиб олишимиз керак. Таиланд билан ўйин қийин ўтди. Охирги дақиқаларда чарчоқ сезилди. Шунга қарамай характер кўрсата олдик", - дейди Диёр Холматов.

- Биринчи бўлимда бизда вазиятлар кўп бўлди. Иккинчи бўлимда Таиланд фаолликни оширди. Биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдалана олмасликка нима сабаб бўлди?
- Таиланд ҳимоядан ўйнади. Шу боис бизда вазиятлар кўпайди. Иккинчи бўлимда рақиб сафида жамоа етакчилари майдонга тушди.

- Қатар - Фаластин ўйинини кўриб қандай фикрлар юзага келди?
- Худо хоҳласа, ютамиз. Акрам Афиф? У маҳоратли футболчи. Мураббийимиз ўйинга тактика танлайди. Қатарни ютиб олсак ярим финал, кейин эса финал.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Диёр Холматов: "Чиройли пас, чиройли дебют бари Худодан"