date
views 217

Осиё Кубоги. Жанубий Корея пенальтилар сериясида Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонди

Осиё Кубоги. Жанубий Корея пенальтилар сериясида Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонди
Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Саудия Арабистони - Жанубий Корея баҳсида кореяликларнинг қўли баланд келди.

Дастлаб, Радиф ҳисобни очган бўлса, Чо 90+9 дақиқада жамоасини қутқариб қолди. Шундан сўнг экстра-таймларга ўтилди. Кейинги ярим соат ичида дарвозалар ишғол қилинмади ва пенальтилар сериясида Клинсманн шогирдлари 2:4 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, Жанубий Корея чорак финалга йўл олди. Кейинги босқичда кореяликлар Австралия билан ўйнайди.

Саудия Арабистони — Корея Республикаси 1:1, пенальтилар серияси 2:4
Гол
: Салим ал-Давсари (46), Чо Гуе Сунг (90+10).
Саудия Арабистони: 22. Аҳмад Ал Кассар, 4. Али Лажами, 5. Али Ал Булайҳи, 10. Салим Ал Довсари (18. Абдурраҳмон Ғариб, 84), 11. Солиҳ Ал Шеҳри (20. Абдуллоҳ Радиф, 46), 12. Сауд Абдулҳамид, 15. Абдуллоҳ Алхаибари (3. Авн Ал Салули, 106), 17. Ҳассан Ал Тамбакти (16. Сами Ал Нажи, 108), 23. Муҳаммад Канно, 24. Носир Ал Довсари (6. Эйд Ал Муваллад, 72), 25. Муҳаммад Ал Бурайк (13. Ҳасан Кадеш, 89).
Корея Республикаси: 21. Жо Хён Ву, 4. Ким Мин Жае, 6. Хван Ин Бум (8. Хён Сок Хон, 104), 7. Сон Хён Мин, 10. Ли Жае Сунг (9. Чо Гуе Сунг, 64), 15. Жунг Сон Хён (5. Парк Йонг Ву, 64), 17. Жон Ху Хён (11. Хванг Хи Чан, 54), 18. Ли Кан Ин, 19. Ким Вун Гвон, 22. Сол Юнг Воо, 23 Ким Тае Хван.
Огоҳлантириш: Ким Вун Гвон (49), Аҳмад Ал Кассар (90+5).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги. Жанубий Корея пенальтилар сериясида Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонди