
Қаршининг “Насаф” клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа Туркиядаги йиғиннинг сўнгги кунида иккита назорат учрашувида майдонга тушди.
“Жамоамиз бугун Туркиядаги йиғин доирасида иккита назорат учрашувида майдонга тушди. Дастлаб эрталабки беллашувда жамоамиз яна бир Бразилия жамоаси билан беллашди. “Мауа” жамоасига қарши кечган беллашувда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Куннинг иккинчи ярмида жамоамиз Сербиянинг “Радник” жамоаси билан беллашди. Ушбу беллашувда ҳисоб очилмади.
Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида жамоамиз ўнта назорат учрашувида майдонга тушди. Бугунги беллашувлар билан Анталиядаги машғулотлар ўз якунига етди. Жамоамиз эртага Анталия-Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтишади.
Жамоа 4 февраль куни Қаршидаги қароргоҳида йиғилиб, мавсумга тайёргарликни давом эттиришади”,-дейилади “Насаф” матбуот хизмати томонидан берилган хабарда.
   “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!    Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар