
Саудия Арабистони бош мураббийи Роберто Манчини Жанубий Кореяга қарши баҳсдаги пенальтилар серияси якунланмасидан олдин трибунани тарк этгани учун узр сўради.
Саудия Арабистони Осиё Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда Жанубий Кореяга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.
Сами ал-Нажи пенальтини амалга оширганидан сўнг, италиялик мутахассис зарбани қайтишда дарвозабон чиқиб кетганини иддао қилиб, ВАР аралашувини талаб қилди. Ўзи истаган нарсага эриша олмаган Манчини трибунани тарк этиб, жамоаларнинг сўнгги зарбаларини кўрмади.
“Узр сўрайман. Барчаси тугади деб ўйлагандим. Ҳеч кимга ҳурматсизлик қилмоқчи эмасдим. Футболчиларимга раҳмат демоқчиман.
Жамоа сифатида ўсишга эришдик. Биз бутун ой давомида бирга ишладик, бу энг муҳими эди”, — дейди Манчини. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.