17:47 / 31.01.2024
563

Осиё кубоги-2023. Дастлабки истеъфо рўй берди

Осиё кубоги-2023. Дастлабки истеъфо рўй берди
Осиё кубогида иштирок этган Ўмон терма жамоаси бош мураббий билан хайрлашди.

25 январь куни Ўмон гуруҳ босқичининг сўнгги турида Қирғиз Республикаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва гуруҳда қолиб кетди. Ўша баҳсда "Динамо" ҳужумчиси Жоэль Кожо ҳисобни тенглаштирувчи голни урмаганида Ўмон кейинги босқичга чиқарди ва Иванкович камида кейинги ўйингача ўз лавозимида қоларди.

Ўмон футбол Ассоциацияси раҳбарияти ўша ўйиндан кейин 69 ёшли мураббий билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди.

2020 йилнинг 19 январь куни бош мураббий этиб тайинланган эди. 4 йил давомида Ўмон ушбу мураббий қўл остида 46та ўйин ўтказиб 22та ғалаба, 10та дуранг ва 14та мағлубият қайд этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги-2023. Дастлабки истеъфо рўй берди