Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Япония ва Баҳрайн ўртасидаги учрашувдан сўнг "Реал Сосьедад" клуби ва Япония термаси футболчиси Такефуса Кубо сайтимизга кичик интервью берди.
- Бугунги учрашув ҳақида фикрингиз қандай? Қайси жиҳатлар бўйича бугун гуруҳ босқичидаги ўйинлардан яхшироқ ҳаракат қилдингиз?
- Гуруҳ босқичидан фарқли равишда бугун прессингни яхшироқ амалга оширдик. Рақиб хато қилишга мажбур бўлди. Узун пасларни кўп марта такрорладик. Гуруҳ босқичида узатмаларда хатоларга йўл қўйгандик. Айнан шу жиҳатлар бўйича яхши кўриндик.
- Япония терма жамоаси гуруҳ босқичидан кейин яхшироқ томонга ўзгардими?
- Биз ўзгармадик. Мусобақанинг биринчи кунидан қандай ҳолатда бўлсак, ҳали ҳам шундай. Тўғри, кучни бироз тақсимлаётган бўлишимиз мумкин, бу нормал ҳолат. Мусобақа олдидан барча Японияни турнир фаворити деб атаётганди, ҳозир ҳам ҳеч нарса ўзгармади. Биз ҳар бир учрашувга бор эътиборимизни қаратамиз. Бу ўйинга қадар олти кун дам олгандик, ҳозир эса кейинги учрашувгача икки кун вақтимиз бор. Осиё кубогида қандай ўйнаш кераклигини биламиз. Охирига қадар курашиб, чемпион бўлишни мақсад қилганмиз.
- Бу каби катта мусобақаларда нафақат тактик ёки техник жиҳатлар, балки жисмоний ҳолат ҳам асосий планга чиқади. Австралия ва Корея Республикаси жисмонан жуда кучли кўринди. Япония терма жамоаси ҳам жисмоний ҳолати билан мақтана оладими?
- Биз жисмонан ва руҳан кучлимиз. Бироқ Япония терма жамоасининг энг кучли жиҳати бу таркибда турли услубда ўйнай оладиган футболчиларнинг борлиги. Исталган ўйинчи учрашувни асосий таркибда бошлай олади. Бошқа жамоаларга таққослаганда, айнан шу жиҳат бўйича устунликка эгамиз. Олдинда бор-йўғи икки кун вақтимиз бўлса ҳам таркибдаги баъзи футболчиларни ўзгартириб, чорак финал ўйинига тўлиқ тайёр бўламиз.
Жалолхон Иноғомхўжаев
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”