09:12 / 01.02.2024
317

Такэхиро Томиясу Корея Республикасининг Япониядан қўрққани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Такэхиро Томиясу Корея Республикасининг Япониядан қўрққани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
Япония терма жамоаси ва "Арсенал" клуби ҳимоячиси Такэхиро Томиясу Баҳрайнга қарши ўйинлан кейин ОАВ ходимларига, шу жумладан Championat.asia журналистига кичик интервью берди.

- Жисмоний ҳолатингиз айни дамда қандай? Гуруҳ босқичидаги илк ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юборгандингиз, иккинчи ўйинда эса захирадан майдонга тушдингиз...
- Ҳозирги ҳолатим яхши. Кейинги ўйинга 100% тайёрман.

- Жуда кўпчилик Корея Республикаси Япония терма жамоасига дуч келишдан қўрққани ҳақида гапирди. Сиз бу фикрга қандай қарайсиз?
- Тўғрисини айтсам, бу ҳақда аниқ фикр билдира олмайман. Корея Республикаси жуда яхши терма жамоа. Японияга келсак, биз фақат ўз жамоамизга эътибор қаратамиз. Корея ёки бошқа жамоалар ҳақида фақат ўзаро тўқнаш келсаккина ўйлашни бошлаймиз. Бор эътиборимиз олдиндаги битта ўйинда бўлади. Бошқа жамоаларга чалғимаймиз.

- Спорт формангиз аввалги ҳолатга қайтишга улгурдими?
- Ҳа, Осиё кубогидаги биринчи ўйинни ўтказиб юбордим. Ҳозир спорт формам яхшиланиб бормоқда.

- Япония бугун "қуруқ" ўйин ўтказиши мумкин эди. Шу ҳақда фикрингиз қандай?
- Ҳар бир ҳимоячи ўйинни голсиз якунлашни истайди. Нима бўлса ҳам ўйин ортда қолди. Гол ўтказганимиздан афсусдаман. Кейинги учрашувда "қуруқ" ўйин ўтказишга ҳаракат қиламан. Жамоа сифатида энг яхши ҳолатда эмасмиз. Бугун гуруҳ босқичидан кўра анча яхши ўйин кўрсатдик. Айниқса, иккинчи бўлимда бу нарса кузатилди.

- Митоманинг жамоага қайтиши Японияга қанчалик фойда беради? У асосий таркибда майдонга тушса, жамоа анча кучли ҳаракат қиладими?
- Албатта. Митома бугун 20 дақиқача ўйнади. Ўйлайманки, кейинги босқичда у тўлиқ учрашув ўтказа олади. Митома жамоанинг энг кучли футболчиларидан бири ҳисобланади. Кейинги ўйин қийин бўлиши аниқ.

Жалолхон Иноғомхўжаев

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Такэхиро Томиясу Корея Республикасининг Япониядан қўрққани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди