Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши 1/4 финал ўйинига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.
Расмий хабарга кўра, Отабек Шукуров ҳамда Умар Эшмуродов респиратор касаллик натижасида бироз бетоблиги сабаб сўнгги машғулотда иштирок эта олмаган. Шифокорлар иккала футболчимиз бўлажак ўйинга қадар тузалиб, сафга қайтишини маълум қилмоқда.
Афсуски, Шерзод Насруллаевнинг жароҳатдан тўлиқ тикланиши қийин кечмоқда ва у турнирда иштирокини давом эттира олмайди. Тиббий штаб, мураббийлар, клубдаги шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда Насруллаевнинг муолажаларни Ўзбекистонда давом эттиришига рухсат берилди.
Игор Сергеев ЎФА таклифига кўра АҚШлик таниқли жарроҳ, доктор Зикриа Башир томонидан «Аспетар» клиникасида операция қилинди. Шифокорларнинг дастлабки тахминларга кўра, футболчимиз тўлиқ тикланиши учун 8 ой атрофида вақт талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шомуродов ва Алиқулов турнирда иштирок эта олмаслиги маълум бўлганди. Абдуқодир Ҳусанов эса Қатар билан баҳсни карточкалар сабаб ўтказиб юборади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”