
Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -56 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ярим финалда кубалик боксчига қарши баҳс олиб борди. Бу ҳақда "Даракчи.uz" хабар берди.
Афсуски, мазкур жангда ватандошимизга омад кулиб боқмади ва у уч раунд якунига кўра имкониятни бой берди. Шундай бўлса-да, Аҳмадалиев Ўзбекистон терма жамоасига ҳисоб бўйича бешинчи бронза медалини тақдим қилди.
Бронза медалини расман тақдирлаш маросими ушбу вазндаги барча жанглар якунига етганида бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.