17:26 / 02.02.2024
487

Қатар терма жамоаси посбони: "Ўзбекистонлик футболчиларнинг нимага қодирлигини жуда яхши биламан"

Қатар терма жамоаси посбони: "Ўзбекистонлик футболчиларнинг нимага қодирлигини жуда яхши биламан"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги чорак финалида Қатар билан куч синашади. Бугун ўйин олди матбуот анжумани ўтказилди. Унда Қатар терма жамоаси посбони Саад аль-Шиб иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Ўйин қийин бўлади деб ўйлайман, аммо биз ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишимзга ишонаман. Мен Осиё Чемпионлар Лигасида ("Насаф"га қарши) баъзи ўзбекистонлик футболчиларга қарши ўйнаганман, шунинг учун мен уларнинг маҳорати ва нимага қодир эканини жуда яхши биламан. Биз жуда яхши тайёргарлик кўрдик ва мен ўйинга сифат олиб киришимизга ишонаман.

Мен термада 2009 йилдан бери ўйнаяпман ва биз ривожланяпмиз деб ўйлайман. Бизнинг ўқув лагеримиз ва футболчилар ҳамкасб бўлишдан ташқари худди ака-ука кабимиз
”, деди 2019 йилда Осиё кубоги “Олтин қўлқоп”ини қўлга киритган посбон.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатар терма жамоаси посбони: "Ўзбекистонлик футболчиларнинг нимага қодирлигини жуда яхши биламан"