233
Осиё Кубоги. "Тожик эртаги" тугади. Ханоновнинг автоголи Иорданияни ярим финалга олиб чиқди
Футбол бўйича Осиё Кубогининг чорак финалдан ўрин олган Тожикистон ва Иордания ўртасидаги баҳс 2 февраль, жума куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.
Иккинчи бўлим Тожикистоннинг бир оз устунлигида бошланган бўлса-да, 66-дақиқага келиб, Иордания ҳисобда олдинга чиқиб олди. Тожикистон футболчиси Ваҳдат Ҳанонов ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Иордания кичик ҳисобдаги ғалаба эвазига ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Иордания ярим финалда Австралия — Жанубий Корея жуфтлиги ғолиб билан баҳс олиб боради.
Осиё Кубоги
1/4 финал босқичи
Тожикистон - Иордания 0:1
Гол: 66 - Ваҳдат Ханонов (автогол)
Тожикистон: 1. Рустам Ятимов, 2. Манучехр Сафаров, 6. Ваҳдат Ханонов, 2. Зоир Жўрабоев, 19. Ахтам Назаров, 17. Эҳсоне Паншанбе, 7. Парвизхон Умарбаев, 14. Алишер Шукуров, 10. Алишер Жалилов (Нуриддин Хамрокулов, 77), 15. Шервони Мабатшоев, 22. Шаҳрам Самиeв (Рустам Соиров, 28 (Алижон Айни, 82)).
Иордания: 1.Язид Абулайла, 3.Абдаллаҳ Насиб, 5.Язан Ал Араб, 8. Нур Аль (Мохаммад Хашиш, 81), 9.Али Олван, 10.Муса Ал Тамари, 11.Язан Ал Наймат, 13.Маҳмуд Ал Марди (Ибрагим Сами, 81), 14.Рожаи Айед, 17.Салим Ал Ажалин, 23.Эҳсон Ҳаддад (с).
Огоҳлантириш: 69 - Салим Ал Ажалин, 72 - Рожаи Айед, 80 - Алишер Шукуров, 84 - Али Олван. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”