17:53 / 03.02.2024
139

Австралия терма жамоаси устози: “Ўйининг бу тарзда якунланиши футболчиларнинг руҳиятига ёмон таъсир қилaди”

Австралия терма жамоаси устози: “Ўйининг бу тарзда якунланиши футболчиларнинг руҳиятига ёмон таъсир қилaди”
Австралия терма жамоаси устози Грэм Арнольд Корея Республикасидан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

Ўйининг бу тарзда якунланиши футболчиларнинг руҳиятига ёмон таъсир қилaди. Биз гол ўтказиб юборгунга қадар 90 дақиқа давомида яхши ҳаракат қилдик. Корея Республикаси футболчиларининг даражаси эвазига ғалабани илиб кетишди. Улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди ва охиригача курашишади. Жамоада АПЛнинг номдор жамоаларидан келган футболчилар бор.

Пенальти. Миллер атайлаб қилмади. У бугунги мағлубият учун айбдор эмас. Мен уни бағримга босдим ва бу футбол эканлигини гапирдим. Биз олдинга интилишда давом этишимиз керак
”, — деди Грэм Арнольд.

Эслатиб ўтамиз, Австралия — Корея Республикаси ўртасидаги учрашувнинг 42-дақиқасида “кенгурулар” ҳисобни очди. Бироқ 90-дақиқага қўшиб берилган дақиқаларда рақиб пенальтидан унумли фойдаланди ва учрашувни қўшимча дақиқаларга олиб чиқди. Қўшимча бўлимларда эса кореяликлар ғалабани илиб кетишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Австралия терма жамоаси устози: “Ўйининг бу тарзда якунланиши футболчиларнинг руҳиятига ёмон таъсир қилaди”