18:13 / 03.02.2024
148

Юрген Клинсманн: "Бутун мамлакат кутаётган натижага иккита ўйин қолди"

Юрген Клинсманн: "Бутун мамлакат кутаётган натижага иккита ўйин қолди"
Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Австралия ва Корея Республикаси (1:2) учрашувидан сўнг корейслар бош мураббийи Юрген Клинсманн яна бир ажойиб ғалаба ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси чорак финал босқичидаги Австралияга қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни тенглаштирди ва қўшимча бўлимларда яна бир гол уриб, ярим финалга йўл олди.

"Биз жуда ва жуда бахтлимиз. Австралия билан қийналишимизни билардик, лекин яна 120 дақиқа ўйнаш жуда қийин бўлди. Жамоамдаги шижоатдан фахрланаман. Охирги дақиқалардаги ўйинимизни гол ўтказиб юборгунга қадар кўрсатиш керак эди, аммо ҳаммаси жойида. Ярим финалда эканимиздан бахтлиман. Мен ҳам ўйинни эртароқ якунлашни истайман, аммо ҳар сафар иш қўшимча бўлимларга бормоқда. Бу Осиё кубогидаги ҳикоямизнинг бир қисми бўлса керак. Корея барча хушомадларга лойиқ жамоа.

Жанг, жанг ва яна жанг. Ҳар сафар охирги дақиқаларда гол уриб кетиш осон иш эмас. Бутун мамлакат кутаётган натижага икки ўйин қолди. Уйга титул билан қайтмоқчимиз. Иорданияга қарши ўйин ҳам 0:0 ҳисобида старт олади. Бу ўйинда янада қийинроқ бўлиши аниқ. Ўзимиз истаган натижага 120 дақиқадан аввалроқ етиб боришга ҳаракат қиламиз
", - дейди Юрген Клинсманн.

Маълумот учун, Корея Республикаси ярим финал ўйинини Иордания термасига қарши ўтказади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Юрген Клинсманн: "Бутун мамлакат кутаётган натижага иккита ўйин қолди"