09:07 / 04.02.2024
391

Қатар термаси дарвозабони: "10-рақамли ўйинчи ўртага зарба беришини олдиндан кутгандим"

Қатар термаси дарвозабони: "10-рақамли ўйинчи ўртага зарба беришини олдиндан кутгандим"
Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, қаҳрамонга айланган дарвозабон Мешал Баршам қандай қилиб пенальтиларни қайтаргани ҳақида гапирди.

— Мешал, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлганингиз билан табриклайман. 5, 10 ва 26-рақамли футболчилар берган зарбани қайтаришни уддаладинг. Бу қандай содир бўлди? Қандай қилиб ўртага берилган зарба йўналишини топа олдингиз?

— Бу футболчилардан бири билан "Насаф"га қарши ўйинда тўқнаш келганман. 10-рақамли футболчи ҳам менга таниш, у ўртага зарба беришини олдиндан кутгандим. Умуман, сериясида озгина омадим келди. Бироқ, асосий фактор айнан пенальтилар сериясига яхши тайёргарлик кўрганим ва рақибни ўрганиб чиққаним деб ўйлайман.

Эслатиб ўтамиз, Қатар термаси дарвозабони Мешал Баршам пенальтилар сериясида Рустам Ашурматов, Зафармурод Абдираҳматов ва Жалолиддин Машариповлар берган зарбаларни қайтаришни уддалади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатар термаси дарвозабони: "10-рақамли ўйинчи ўртага зарба беришини олдиндан кутгандим"